+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

АВТОМЕХАНИК –VIII техник мусобақаси

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2021 йил 7 – октябрь куни Самарқанд Автомобил заводи билан ҳамкорликда навбатдаги AВTOMEXANIK-VIII техник мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Самарқанд Автомобил заводининг республикадаги барча вилоятлар дилерлик корхоналари ходимларидан иборот 10 та, Самарқанд Автомобил заводидан 1 та жамоа ва Самарқанд касб ҳунарга ўқтиш маркази Автомобиллларга техник хизмат кўрсатиш бўлими ўқитувчиларидан ташкил топган 1 та жамоа, жами 12 та жамоа мусобақада ўзаро беллашди.

Иштирокчилар Самарқанд Автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган ISUZU русумли автомобилларни билиш даражалари бўйича назарий ва амалий синовлардан ўтдилар. Тадбирни очилиш қисми Марказнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд Автомобил Заводи Маркетинг ва сотув бўлими бўйича директори Ярашев Илхомжон Туркманбоевич ҳамда Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб, тадбир ҳақидаги фикрларини билдиришди ва иштирокчиларга омад тилади.

Қизиқарли бўлиб ўтган мусобақада Тошкент шаҳридан қатнашган дилерлик маркази жамоаси ғолиб бўлди. Ғолиб бўлган жамоа Японияда бўладиган дунё чимпионатида қатнашиш имкониятига эга бўлди. Мусобақада марказ ўқитувчилари ва талабалар тадбирда фаол иштирок этишди. Мусобақа уларнинг билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Мусобақа марказ билан Самарқанд автомобил заводи ва дилерлик марказларининг ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилди.