Жорий йил 29-апрель куни Ўзбекистон Республикасида биринчи бор касб-ҳунар марказлари талабалар ўртасида Worldskills Uzbekistan стандартлари бўйича малака имтҳхонлари ташкил қилинди. Олдин хабар берганимиздек Электромонтаж ишлари йўналишидан ташқари пайванлаш бўйича ҳам Worldskills Uzbekistan имтиҳонлари ўтказилмоқда.
Имтиҳонда Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази Пайвандлаш ишлари бўлимининг 10 нафар талабаси Алиев Шохзамон Умматкулович, Бозоров Жамшид Шухрат ўғли, Мувитхонов Исохон Раҳмиддин ўғли, Раджабов Олимжон Якубович, Бабакулов Анвар Бахтиярович, Мусахонов Жасур Абдуразакович, Намозов Ҳасан Дўстмурод ўғли, Мавзуров Аббос Рустам ўғли, Тошпўлатов Элдор Ғанижон ўғли ва Мусурмонов Қувончбек Эшмурод ўғли иштирок этмоқда.
Талабалар Worldskills стандартларига асосан икки соат имтиҳон олди тайёргарлик ишларини бажариб, кейин асосий топшириқларни бажаришга киришди. Талабалар чизма асосида уч соат мобайнида амалий ишларни бажаришди. Берилган топшириқларга асосан талабалар 1 та модул, яъни 4 та топшириқ бажаришади. Иштирокчилар таврсимон металл бирикмаларни ясси горизонтал ва 450 ҳолатида, металл пластиналарни ясси ҳолатида учма-уч ва қувурларни 6G ҳолатида пайвандлаш ишларини бажаришлари керак.
Иштирокчиларни Бош эксперт Россия Федерациясидан Михаил Павленко ва Оксана Орлова назорат қилиб боришмоқда. Ўзбекистондан бош эксперт Тошкентдаги “Ишга марҳамат” Мономарказидан Сергей Сосин, Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказидан эксперт Дилмурод Ғиёсов, Техник эксперт Захриддин Абдулов, ёрдамчи экспертлар Анвар Сидиков ва Жонибек Тошпўлатовлар ҳамда “Элхолдинг” корхонасидан мустақл эксперт Пардаев Жамшидлар иштирок этишмоқда. Якуний натижалар тўғрисида яна маълумот берамиз. Бизни кузатишда давом этинг.