+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a
blank

Меҳмонлар ташрифи

Жорий йил 29 ноябр куни  Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактабларини 9-10-11-синфларида таълим олаётган 80 нафар ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ҳаётда ўз ўрнини топишда касбларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларга марказ фаолияти ва ўргатилаётган касблар  ҳақида маълумот берди. Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича  яратилган шарт-шароитлар билан  яқиндан танишди, талабалар билан суҳбатлашишди, улар томонидан тайёрланган инновацион ижодий ишларни кўздан кечиришди.

blank
blank
blank
blank
blank