Жорий йил 29 ноябр куни Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва психологик-педагогик республика ташхис маркази, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактабларини 9-10-11-синфларида таълим олаётган 80 нафар ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш ва ҳаётда ўз ўрнини топишда касбларга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюрди.
Меҳмонларга марказ фаолияти ва ўргатилаётган касблар ҳақида маълумот берди. Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, талабалар билан суҳбатлашишди, улар томонидан тайёрланган инновацион ижодий ишларни кўздан кечиришди.