Марказнинг тўққизинчи битирувчиларига масофадан диплом топшириш тадбирида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори, Кореянинг KEIMYUNG COLLEGE UNVERSITY университети профессори, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси, ҳамкор корхона ташкилотлардан меҳмонлар ҳамда марказ ўқитувчилари ва битирувчи талабалари қатнашдилар.
Тадбирнинг биринчи қисмида касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчилариниг битирув ишларининг кўргазмаси зал ичида ташкил этилди. Битирув кўргазмасида марказнинг 6 та (автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ишлари (механик) техниги, ахборот технологиялари, машинасозлик ва дизайн) йўналишидан ўқувчиларнинг кўргазмавий ишларидан намуналар кўрсатилди.
Тадбирни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг бошқарма бошлиғи ўринбосари Абдуллаев Ҳакимжон Набиев битирувчи талабаларни муваффақиятли тугатаётганлиги билан табриклаб келгуси ишларида улкан зафарлар тилади. Кейинги сўз Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жабборов Исроил Исмоиловичга берилди, бошқарма бошлиғи ҳам битирувчиларни табриклаб, битирувчиларга келгусида ишлари ривожида муваффақиятлар тилади. Шундан сўнг Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Парк Сунжин хоним ва Кореянинг KEIMYUNG COLLEGE UNVERSITY университети профессори ЛЕЕ САНГ СЕОН лар битирувчи талабаларни табриклашди. Ҳамда ҳамкор корхоналардан Элхолдинг корхонаси бош инженери Пардаев Джамшид, Навобод Наслли Парранда корхонаси бош инженери Дустмухаммедов Толибжон, ISUZU сервис корхонаси иш бошқарувчиси Ёрбеков Суҳроб, Brenent Up корхонаси директори Омонова Шохибибилар бу битирувчиларни табриклаб, келгусида марказ билан янада ҳамкорликни кенг миқиёсда олиб боришлигини айтиб ўтди. Шундан кейин Марказ директори проф. И.Т. Эргашев сўзга чиқиб марказнинг ривожланиб боришига ўзлариниг беминнат хизматларини аямай келаётган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)га ўз миннатдорлигини билдирди ва марказда 6 ой ичида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида қисқача ҳисобот маърузасини қилди.
Бундан ташқари Марказ талабалари ўз касбларидан ташқари марказда ташкил қилинган бошқа курсларда ҳам қатнашиб малакавий кўникмаларини ошириб келаётганлиги, ҳамда Марказда ташкил қилинган пуллик курслар ва автомактаб мунтазам тизимли ишлаб келаётганлиги ва бу курсларни тугатган ўқувчилар ишга жойлашишларида катта ёрдам бўлаётганлиги учун бу курсларга қизиқиш кундан-кунга ортиб бораётганлиги тўғрисида ҳам айтиб ўтилди.
Шундан сўнг марказнинг тўққизинчи битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу галги 300 нафар қабул қилинган ўқувчидан 284 нафарига диплом берилмоқда. Талабалар ўқишга келишидан олдин кафолатланган иш ўринлари мавжуд бўлган корхоналар билан тузган шартномаларига ва бошқа корхоналарнинг буюртмаларига асосан иш ўрниларига эга бўлмоқдалар.
Тадбирнинг бадиий қисмида марказ талабалари томонидан тайёрланган корейс ва ўзбек миллий рақслари, куй ва қўшиқлари меҳмонларга тақдим этилди.