+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Жиззах вилоятидаги корхоналар билан ҳамкорлик

2021 йил 7-июнь куни Автомобилларни таъмирлаш ва ТХК бўлими бошлиғи А.Ходжимамедов, ИЧТУ Э. Хайитов ва махсус фан ўқитувчиси К. Нодировлар корхоналар билан ҳамкорликда ишлаш, битирувчи талабаларни  иш билан таъминлаш мақсадида Жиззах эркин иқтисодий зонасидаги завод ва корхоналарида бўлди.

Ташриф давимида Volkswagen ва KIA Автомобил заводларига бориб марказ хақида маълумотлар берилди. Хозирги вақтда заводларда қурилиш ишлари кетаётгани сабабли 2022 йилдан бошлаб ҳамкорлик қилиш ишлари келишиб олинди.

VERO group полиэтилен қувирлар ишлаб чиқариш заводи Пайвандлаш бўлими битирувчиларини амалиётга ва ишга қабул қилишини маълум қилди.

Asia Auto Trade МЧЖ корхонаси билан ҳамкорлик шартномаси тузилди. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўлими талабаларини ишлаб чиқариш амалиётига қабул қилиш ва иш билан таъминлашга келишиб олинди.