+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг худудий бошқармалар вакилларини ташрифи

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2021 йил 19 август куни  Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг худудий бошқармаларида фаолият кўрсатаётган етакчи мутахассислари, Самарқанд вилояти Инновацион ривожланиш ҳудудий бошқармаси ходимлари ташриф буюрди.

Ташриф чоғида марказ директори, техника фанлари доктори, профессор И Эргашев марказ фаолияти ва ўргатилаётган касблар  ҳақида маълумот берди. Меҳмонлар марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича  яратилган шарт-шароитлар билан  яқиндан танишди, талабалар билан суҳбатлашишди, улар томонидан тайёрланган инновацион ижодий ишларни кўздан кечиришди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

blank
blank
blank

Шунингдек улар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Тошкентдаги офиси ҳамда Корея Республикасининг Кеймёнг коллеж университети ўртасида 2019 йил “Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали вилоятда ишчилар малакасини ошириш ва ишга жойлаштиришни кучайтириш” лойиҳаси асосида очилган Стартап инкубатор марказининг фаолияти билан яқиндан танишди. Стартап инкубатор марказида фаолият юритиб келаётган резидентлар билан суҳбатлашди ва фикр алмашишди.

blank

Самимий қабул учун марказ директори ва жамоасига миннадорчилик билдирди.

Ҳамкорлик ишларини ривожлантириш ишлари келишиб олинди.