+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a
blank

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг марказимизга ташрифи

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2021 йил 23 февралда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Хаитов Актам Ахмадович ҳамда

Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи Жабборов Исроил Исмоилович ва бир гуруҳ депутатлар ташриф буюрди. Ташриф чоғида меҳмонлар марказ фаолияти билан  яқиндан танишди, талабалар билан суҳбатлашишди ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.Ўқитувчилар ва талабаларга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясида сўзлаган нутқининг моҳияти ҳақида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси кенгаши раиси Хаитов Актам Ахмадович гапириб ўтди. Талабалар томонидан берилган саволларга жавоб берди. Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини қайд этиб ўтди.

blank
blank
blank
blank
blank
blank
blank
blank
blank

Trackback from your site.