2018 йил 19 январь куни марказимизга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида Япониянинг “Uno Corporation” ва “Jyonan Kotsu” компаниялари делегацияси ташриф буюрди. Япония делегация таркибида “Uno Corporation” компанияси президенти жаноб Масаки Уно, “Jyonan Kotsu” компанияси президенти жаноб Хироши Сасаме ва мазкур компаниянинг директори жаноб Карпу Шерпа бор эди. Меҳмонлар марказ фоалияти билан яқиндан танишдилар ва меҳмонларга марказ ҳақидаги тағдимот видеоси кўрсатилди. Меҳмонлар самимий қабул учун марказ директори И.Т Эргашевга миннатдорчилик билдирди. Учрашувда, томонлар ўзаро ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканини маълум қилди.
Учрашув ишчан ва дўстона муҳитда бўлиб ўтди.