Бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар | Ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 123-моддасига асосланади. Бунга кўра 16 ёшга тўлган бўлиши, ўрта-махсус ёки олий маълумотли мутахассис бўлиши ҳамда ЎзРесМКнинг 124-моддасида белгиланган хужжатларни тақдим этиши, иш берувчи томонидан ўтказилган суҳбатда иштирок этиши лозим. |
Иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг, ишонч телефонларининг рақамлари ва уларнинг доимий ишлаб туриши | Иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 182-185-моддаларга асосланган бўлиб, иш вақти 8:00 дан 17:00 гача, тушлик вақти 13:00 дан 14:00 гача этиб белгиланган. Шанба ва якшанба умумий дам олиш куни ҳисобланади. Ишонч телефонлари: 66 221-72-62, 66 221-73-62. |
Аризаларни, таклифларни ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот | Мурожаатларни кабул қилиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги ЎРҚ-445-сонли «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига асослан тартибга олинади. Бунда мурожаатлар, аризалар рўйхатга олинади. Рўйхатга олинган мурожаатлар қўшимча ўрганишлар талаб этилмаса, келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади. Қўшимча ўрганишлар талаб этилса, мурожаатлар келиб тушган кундан бошлаб 1 ойгача кўриб чиқилиши мумкин. Мурожжатларнинг кўриб чиқилиши натижаси бўйича ариза берувчига ёзма ёки электрон шаклда маълумот берилади. |
Давлат харидларини амалга оширувчи комиссиянинг тасдиқланган аъзолари тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми ва отасининг исми. Иш жойи ва эгаллаб турган лавозими) | Комиссия раиси – марказ ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Д.Ғиёсов; Комиссия котиби – ҳисобчи У. Исоқулов. Аъзолар: А.Рашидов – маъмурий–хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари; Ж.Хакимов – Ахборот технологиялар бўлими бошлиғи; А.Ҳомидов – Ахборот технологиялари бўлими ишлаб чиқариш таълим устаси; С.Нугаев – Ахборот технологиялари бўлими ишлаб чиқариш таълим устаси; Б.Мардонов – муҳандис-дастурчиси.
|
Umumiy ma’lumotlar
Yangi maqolalar
- Umumiy ma’lumotlar 01.11.2023
- 14-7-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi namunaviy savollari 26.10.2023
- 14-8-Oqim talabalari uchun 26.10.2023
- KOREA HYUNDAI KOMPANIYASINING MARKAZGA TASHRIFI. 17.09.2023
- ISHLAB CHIQARISH AMALIYOTINI O’TASH TO’G’RISIDAGI YIG’ILISH. 17.09.2023
Bo'limlar
- Chora-Tadbirlar (4)
- elonlar (5)
- Yangiliklar (223)