Bayroq
Gerb
Oʻzbek
РусскийEnglish
  • Bosh sahifa
  • Yangiliklar
    • E’lonlar
  • Ochiq ma’lumotlar
    • Korrupsiyaga qarshi kurashish
    • Ichki idoraviy hujjatlar
    • Ochiq ma’lumotlar
    • Hisobotlar
  • Markaz
    • Rahbariyat
    • O’quv kurslari
      • Avtomaktab
      • Til o’qitish markazi
      • Boshqa kurslar
      • BEPUL VIDEO KURSLAR
    • Axborot resurs markazi
    • SAMARQAND STARTAP INKUBATOR MARKAZI (SSIC)
    • Yotoqxona
    • Oshxona
    • Foto galereya
    • Video galereya
    • Loyihalar
  • Yo’nalishlar
    • Axborot texnologiyalari
    • Avtomobillarni ta’mirlash va ularga texnik xizmat ko’rsatish
    • Elektronika va asbobsozlik
    • Payvandlash va chilangarlik ishlari
    • KOMPYUTER GRAFIKASI VA MUTIMEDIYA TIZIMLARI
    • Mashinasozlik
  • Aloqa
  • Qabul 2025

“Tech-UP” мусобақаси ва “Стартап ғоялар танлови” бўлиб ўтади.

Posted on 21.11.2019
blank

2019 – йилининг 25 ноябр куни Самарқанд шаҳридаги  касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICA томонидан Ўзбекистонда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иштирокида “1 ўқув қўлланмалар яратиш мусобақаси” ва “Стартап ғоялар танлови” бўлиб ўтади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигикнинг масъул ходимлари, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил,  Кореядан келиб ўқув марказларида  фаолият кўрсатаётган волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.И.Усмонов, вазирлик тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва коллежлари директорлари қатнашадилар.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўртасида биринчи бор ўтказилаётган мусобақа барча қатнашувчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Бу мусобақа дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги унинг аҳамиятини янада ошириб юборди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф.У.Мамарасулов ва Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил очиб бердилар.

Мусобақада жами 5 та йўналиш бўйича ўқитувчилар беллашди:

  1. Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш йўналиши.
  2. Электроника ва асбобсозлик йўналиши.  
  3. Пайвандлаш ишлари (механик) техниги йўналиши.
  4. Ахборот технологиялари йўналиши.
  5. Тўқимачилик.

Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ушбу касблар бўйича тайёрлаб келган ўқув қўлланмаларини тақдимот қилишди.

Вазирлик, КОICА ходимлари, ОЎЮ профессорлари ва саноат корхоналарининг етакчи мутахассислари тақдимот қилинган ўқув қўлланмаларини замон талабига мослиги, янгилиги, талабаларга тушунарли бўлиши, оммалашуви ва бошқа мезонлар бўйича баҳолашди.

Берилган вақт ва мусобақа шартлари тугагундан сўнг ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди.

Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш учун меҳмонлар марказнинг мажлислар залига таклиф этилди. Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил ўқитувчиларга Гран-при (1500 000 сўм) ва 5 та биринчи ўринга (1 000 000 сўм) пул мукофатлари, дипломлар ва қимматбаҳо совғаларни  топширишди.  Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги номидан Гран-при соҳибига телевизор ва 5 та биринчи ўринга микротўлқинли печлар совға қилишди.  

Тадбирнинг иккинчи қисмида Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICA гранти асосида ташкил этилган Самарқанд стартап инкубатор марказида стартап ғоялар танлови ўтказилди. Танловга ариза топширган 14 нафар стартап ғояларидан дастлабки танловдан ўтган 5 та ғоянинг тақдимотини ўтказди. Номзодлар ҳакамлар томонидан баҳоланди ва марказ резидентлилига қабул қилинади.

1-Ўрин   1 йил муддатга офис билан бепул таъминланади, қимматбаҳо совғалар берилди ва стартап хизматларидан  бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

    2-Ўрин   (икки киши) 6 ой муддатга офис билан бепул таъминланди,  қимматбаҳо совғалар берилди  ва стартап хизматларидан  бепул фойдаланиш имконияти яратилди.

3-Ўрин 2 (икки киши) 3 ой муддатга  офис билан бепул таъминланди, қимматбаҳо совғалар берилди ва стартап хизматларидан  бепул фойдаланиш имконияти яратилди

         Тадбирнинг бадиий қисмида марказ талабалари ва тил маркази ўқувчилари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлари меҳмонларга тақдим этилади.

Avvalgi maqola
Kirish test sinovi natijalari
Keyingi maqola
1-O’quv qo’llanmalar musobaqasi

Yangi maqolalar

  • Qabul 2025-yil 2-mavsum 28.01.2025
  • 16-10-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi bo’lib o’tadigan kunlar jadvali 30.10.2024
  • Ish e’loni 26.04.2024
  • 15-9-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi bo’lib o’tadigan kunlar jadvali 24.04.2024
  • 15-9-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi namunaviy savollari 20.04.2024

Bo'limlar

  • Chora-Tadbirlar (4)
  • elonlar (6)
  • Yangiliklar (231)
blank

Samarqand kasb-hunarga o’qitish markazi

I am raw html block.
Click edit button to change this html

So’nggi yangiliklar

Qabul 2025-yil 2-mavsum

28 Yan da 16:14

16-10-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi bo’lib o’tadigan kunlar jadvali

30.10.2024

Aloqa uchun

sam-koica@mail.ru
+99866 221 72 62
Samarqand shahri, Spetamen ko’chasi 264a
Facebook
YouTube
Telegram

© Samarqand kasb-hunarga o’qitish markazi