Бунда:
– манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган ҳолатларни аниқлаш,
– ходимлар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги ва “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунларида белгиланган чекловларга риоя этилиши,
– ҳар бир ходим хизмат даврида ҳамда хизмат давридан ташқари вақтда ҳам умумий қабул қилинган одоб-ахлоқ нормаларига риоя этишлари, ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларга йўл қўймасликлари,
– ҳар бир ходим меҳнат ва ижро интизоми, ички тартиб қоидаларига, шунингдек, телефонда сўзлашиш ва кийиниш маданиятига қатъий риоя этиши ва марказ жамоасида соғлом маънавий муҳитни сақлаш чоралари кўриб чиқилди.

