2021 йил 16 декабр куни Россия Федерациясидан Санкт-Петербург шаҳри Меҳнат ва аҳоли бандлиги қўмитаси раиси Чернейко Дмитрий Семенович бошчилигидаги Делегация Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолияти билан тўлиқ танишиш мақсадида ташриф буйиришди.
Ташриф чоғида Делегация раҳбари ўринбосари, Санкт-Петербург ташқи алоқалар қўмитасининг Россия Федерациясининг МДҲ мамлакатлари ва ҳудудлари бошқармаси бошлиғи Кассюра Евгений Владимирович, Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси президенти Демина Елена Николаевна, «Сетл Строй» МЧЖ қурилиш департаменти директорининг ўринбосари Джабаров Александр Шамильевич, «Евроиика» МЧЖ кадрлар бўлими бошлиғи Джураев Бахтиер Абдуллаевич ўзларини қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоб олишди.