+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз ва банд бўлмаган фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:  

1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик (автослесарлар, мотористлар, автоэлектриклар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар).

2. Пайвандлаш ишлари механик-техниги (электрёйида, автомат ва яримавтоматда (кепмомат), газ алангаси ёрдамида, аргон (вольфрам электрод) да пайвандловчилар, сантехниклар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари).

3. Электрон техникаларни монтаж қилиш ва созлаш техниги (электромонтаж ишлари, электр юритмаларининг электр чўлғамларини ўраш, дастурий мантиқий контроллерлар (PLC), саноат электромонтажи ва бошқаруви, электротехника компонентлари, маиший техникаларни таъмирловчи ва уларга техник хизмат кўрсатувчи усталар).

4. Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари) (Wеб дастурчилар, компьютерларга техник хизмат кўрсатувчи усталар, тармоқ операторлари, видеокузатув мосламаларини ўрнатувчилар ва уларга техник хизмат кўрсатувчилар, офис ишлари оператори, 1C бухгалтерия, SММ маркетингини юрутувчилар, видео ва фотомонтажчилар, реклама gif аниматорлари).

5. Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикариш жихозлари ва уларни автоматлаштириш (токарь, фрезерловчи, техник-технолог, кенг профилли дастгоҳчи, сонли дастурли бошқариш станоклари, автоматик ва ярим автоматик тизимлар оператори).

6. Компьютер графикаси ва мультимедия тизимлари техниги (ташқи рекламалар дизайнери, моcк-up дизайнерлар, қадоқлаш маҳсулотлари дизайнери, чоп этиладиган реклама объектлари дизайнери, текстил соҳасидаги дизайнерлар, 3Д моделлар дизайнери, Wеб дизайнер, фотограф, фотомантажчи, видеомонтаж устаси, ланшафт дизайнери, интерьер ва экстерьер дизайнерлар, қурилиш обектларини махсус дастурларда лойиҳаловчи дизайнерлар, реклама соҳасида ишлатиладиган ускуналар оператори).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой. Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Марказда ўқиш учун ўзингиз яшайдиган туман (шаҳар) Аҳоли Бандлигига Кўмаклашиш Маркази (АБКМ)га мурожаат қилинг. АБКМ йўлланмаси ва уч томонлама шартномасини олганингиздан кейин марказга  қуйидаги ҳужжатларни топширасиз:

1. Ариза (марказда ёзилади).

2. Паспорт нусхаси (паспорт асл нусхаси кўрсатилади).

3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси
(аттестат ёки диплом).

4. АБКМ томонидан берилган йўлланма.

5. Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама
(иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш     маркази ва жисмоний шахс) шартнома нусхаси.

6. 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2022 йилнинг 1 февралидан 15 мартгача  қабул қилинади. Ўқиш 1 апрелдан бошланади.

Манзил: Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 264а уй (Мўлжал Суперходдог қаршисида)

Мурожаат учун телефонлар: +99866-221-73-62 / +99890-251 41 45  

Веб сайт: www.samarkand-vtc.uz   Е-mail: sam-koica@mail.ru.