Самарқанд шаҳридаги ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2019 йил сентябрь ойида қабул қилинган ва март ойида амалиётга чиқарилган талабаларнинг битирув тадбири Республикамизда карантин эълон қилиганлиги сабабли 2020 йил 12 июнда ZOOM орқали видео конференция тарзида бўлиб ўтди. Марказда ўқиш давомида талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар кўргазмаси ташкил қилинди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлигининг Банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш бўйича ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Мамарасулов Фазлиддин Умарович, КOICAнинг Ўзбекистондаги офиси директориСон Сонг Ил, Корея Республикасининг Кеймянг Коллеж Университети Президенти Seungho Park, РРР лойиҳа раҳбари профессор Лее Санг Сок, университет профессор –ўқитувчилари ва марказни битириб шу университетда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар, марказнинг битирувчи талабалари иштирок этди.
Битирувчиларни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлар вазирлиги номидан Мамарасулов Фазлиддин Умарович табриклади, шунингдек КOICAнинг Ўзбекистондаги офиси директориСон Сонг Ил, Корея Республикасининг Кеймянг Коллеж Университети Президенти Seungho Park, РРР лойиҳа раҳбари профессор Лее Санг Сок, марказни битириб Кореядаги шу университетда таҳсил олаётган Ўзбекистонлик талабалар ҳам табрикладилар.
Марказ директори техника фанлари доктори профессор Эргашев Исмоил Тошкентович битирувчиларни табриклади ҳамда марказда олиб борилган ишлар бўйича видео конференция орқали ҳисобот презентациясини тақдим этди.
Тадбирда ўқитувчилар, ходимлар ва битирувчи талабалар масофадан иштирок этишди. Битирувчи талабалар томонидан тайёрланган видео роликлар ҳамда билдирилган миннадорчилик сўзлари шу касбни танлаб адашмаганлиги ва ҳозирги вақтда давлат корхоналарида иш фаолиятини бошлаганидан хурсанд эканлиги акс этиб турибди. Тадбир кўтаринку кайфиятда ва дўстона руҳда ўтди. Тадбир охирида талабалар томонидан тайёрланган корейс ва ўзбек рақслари видеолари намойиш қилинди.
7-оқим битирув тадбири тақдимоти юклаб олиш