+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Президент фармони ижрода

Ўзбекистон Республикасида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, ушбу масала муҳтарам Президентимиз томонидан доимий назоратга олинган.

Самарқанд шаҳридаги ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш маркази жамоаси 2021 йил 26 апрелда Самарқанд шаҳридаги “Ҳунармандлар”, “Нурафшон”, “Чорвоғ” ва “Шукрона” маҳаллалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиб “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Аёллар” дафтарида турувчи фуқароларни бепул ўқитиш ишларини тизимли йўлга қўйиш мақсадида маҳалла раиси билан суҳбатлашиб, амалга ошириладиган дастлабки ишлар юзасидан келишиб олинди, бу масалалар бўйича  маҳалла раислари маҳаллада қатор ишларни амалга оширишга тайёрлигини билдиришди.