Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2019 йил 3- август куни “ Электроника ва асбобсозлик” бўлимининг гуруҳ талабалари ўртасида “ КАСБИМ – ФАХРИМ ” шиори остида касбий- амалий техник мусобақаси бўлиб ўтди.
Беллашувнинг мақсади – фан ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида ўқувчиларда касбий маҳоратининг самарадорлигини ошириш, назарий ва амалий эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ва қобилиятли талабаларни илғор ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтириш, замонавий техника ва технология имкониятларидан оқилона фойдаланиш, талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир. Талабалар иштирокини ҳолисона баҳолашда “RENESANS DIZAYN” кўп тармоқли хусусий корхонасидан Алишер Кулиев, “CERAMIC BRICKS” қўшма корхонасидан Баходир Турсунов ҳамда “TESCO PLYUS” маъсулияти чекланган жамиятидан Зафар Саттаров каби ишлаб чиқариш корхоналаридан етакчи мутахассислар жалб этилди. Талабалар қуйидаги шартлар буйича беллашди:
1. Амалий электрон занжирлар
2. Бошқаришни таъминлаш манбаалари
3. Дастурий мантиқий контроллёрларнинг қўлланилиши
4. Маиший электромонтаж техникаси
5. Саноат электромонтажи бошқаруви
Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой бўлган ушбу беллашув ишлаб чиқариш корхоналарининг етакчи мутахассисларида талабаларга нисбатан катта қизиқиш уйғотди ва тадбир сўнгида электроника ва асбобсозлик йўналиши буйича ҳар бир корхонадан иш ўринлари таклиф этилди ҳамда келгусида корхоналарга экскурсия саёҳатларини ташкиллаштириш келишиб олинди. Ушбу касбий амалий техник мусобақада 2-гуруҳ иштирокчилари тўплаган 98.3 балли устун келиб, ғолиб бўлишди.