+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Хайрулла домла Сатторов ва талабалар учрашуви

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчилари ҳамда ўқитувчи ва ходимларининг Самарқанд вилоят бош имом хатибининг 1-ўринбосари Хайрулла домла Сатторов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Х.Сатторов иштирокчиларга Ўзбекистондаги ёшлар сиёсати, ёшларга юртбошимиз томонидан берилаётган эътибор, яратилаётган имкониятлар тўғрисида, илм-маърифатда бутун оламни лол қолдирган буюк аждодларимизнинг фаолияти, биринчи ва иккинчи Реннесанс давридаги буюк ишлари, учинчи Реннесанс учун пойдевор қурилишининг келажак авлод учун аҳамияти тўғрисида маълумот берди.

blank

Домла барча сўзларини Қурони Карим ва Ҳадислардан намуналар келтириш орқали тушунтириб берди, ёшларни юрт келажаги учун фидойи бўлишга чақирди. Суҳбат сўнгида домла талабалар саволларига жавоб берди. Учрашув ёшларда томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинди.