+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг ташрифи

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2021 йил 17 июл куни  Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг бошлиғи ва масъул ходими ташриф буюрди. 

Ташриф чоғида марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича  яратилган шарт-шароитлар ва марказ фаолияти билан  яқиндан танишди, талабалар билан тадбиркорлик ҳақида суҳбатлашишди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди ҳамда ўзаро фикр алмашишди.

Ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олинди.