Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 7- июнь куни “Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш” бўлимининг талабалари ўртасида “КАСБИМ – ФАХРИМ” шиори остида “Автомеханик 2018” касбий- амалий техник мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувнинг мақсади – фан ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида ўқувчиларда касбий маҳоратининг самарадорлигини ошириш, назарий ва амалий эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ва қобилиятли талабаларни илғор ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтириш, замонавий техника ва технология имкониятларидан оқилона фойдаланиш, талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир. Тадбирни марказ директори техника фанлари доктори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб берди. Тадбир ҳақидаги фикрларини билдириб, иштирокчиларга омад тилади. Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой бўлган беллашувда 2-гуруҳ талабаларининг тўплаган бали устун келиб, ғолиб бўлишди. Тадбирда қатнашга талабаларга Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар топширилди.
Yangi maqolalar
- Qabul 2025-yil 2-mavsum 28.01.2025
- 16-10-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi bo’lib o’tadigan kunlar jadvali 30.10.2024
- Ish e’loni 26.04.2024
- 15-9-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi bo’lib o’tadigan kunlar jadvali 24.04.2024
- 15-9-Oqim talabalari uchun yakuniy davlat attestatsiyasi namunaviy savollari 20.04.2024
Bo'limlar
- Chora-Tadbirlar (4)
- elonlar (6)
- Yangiliklar (231)