Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 11-12 май кунлари Самарқанд автомобил заводи билан ҳамкорликда AutoMechanik-2018 техник мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Самарқанд автомобил заводининг Республикамизнинг барча вилоятларидаги дилерлик корхоналари ходимларидан 16 та жамоа ўзаро беллашди. Иштирокчилар Самарқанд автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган ISUZU русумли автомобилларни билиш даражалари бўйича назарий ва амалий синовлардан ўтдилар. Тадбирни очилиш қисми Марказнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд Автомобил Заводи Маркетинг ва сотув бўлими бўйича директори Ярашев Илхомжон Туркманбоевич ҳамда Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб, тадбир ҳақидаги фикрларини билдиришди ва иштирокчиларга омад тилади.
AutoMechanik -2018 техник мусобақасида жамоалар қуйидаги ўринларга эга бўлди:
- ўрин. Тошкент вилояти “IMAGINE” МЧЖ жамоаси.
- ўрин. Самарқанд шаҳри “AVTOZAZ” МЧЖ жамоаси.
- ўрин. Тошкент шаҳри “GRAND MOTORS” МЧЖ жамоаси
Марказ ўқитувчилари ва талабалар тадбирда фаол иштирок этишди. Мусобақа уларнинг билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди, марказ билан Самарқанд автомобил заводининг ва дилерлик марказларининг ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилди.