Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил 25- май куни “Электроника ва асбобсозлик” бўлимининг гуруҳ талабалари ўртасида “КАСБИМ – ФАХРИМ” шиори остида касбий- амалий техник мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувнинг мақсади – фан ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида ўқувчиларда касбий маҳоратининг самарадорлигини ошириш, назарий ва амалий эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ва қобилиятли талабаларни илғор ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтириш, замонавий техника ва технология имкониятларидан оқилона фойдаланиш, талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир. Тадбирни марказ директори техника фанлари доктори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб берди. Тадбир ҳақидаги фикрларини билдириб, иштирокчиларга омад тилади. Талабалар иштирокини ҳолисона баҳолашда “Sam Rafoat Tekstil” ҳамда “EURO ASIA LIFT” ишлаб чиқариш корхоналаридан етакчи мутахассислар жалб этилди. Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой бўлган беллашувларда 2-гуруҳ иштирокчилари тўплаган бали устун келиб, ғолиб бўлишди.
Ғолиб гурух фахрий ёрлиқ ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.