Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул ходимлари, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) нинг Тошкентдаги офиси раҳбар ходимлари, Кореянинг Кеимюнг Коллеж Университети ва қатор ҳамкор корхоналардан ZOOM платформаси орқали онлайн ва марказ мажлислар залидан қатнашдилар. Тадбирда Корея Республикасидан келган экспертлар ҳам иштирок этишди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Шерзод Равшанович Абдурахмонов очиб берди ва марказнинг битирувчиларини диплом билан табриклаб келгуси ишларида улкан зафарлар тилади. Шунингдек Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси касбга ўқитиш шуъбаси мудири Эргаш Раҳматуллаев, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОИCА) нинг Тошкентдаги офиси директори ўринбосари, ҳамда Кеймянг Коллеж Университети ректори профессор Пак, 10-оқим битирувчи талабаларни табриклаб келгуси ишларида омадлар тилаб қолишди.
Марказни 317 нафар битирувчи 6 та касб бўйича битириб, ишлаб чиқариш корхоналарига йўлланмалар олишди. Сўнгра 10-оқим битирувчи талабалари томонидан хар бир йўналиш бўйича тайёрланган портфолиялар тақдимоти бўлиб ўтди. Битирувчилар ўз Портфолиоларида марказда ўқиш даврида ўрганган ва бажарган ишлари тўғрисида маълумотлар беришди.
Битирувчиларга марказнинг олдинги битирувчилари, бугунги кунда Корея Республикасида, Россияда ва Ўзбекистондаги йирик корхоналарда фаолият юритаётган ҳамкасбларининг видеотабриклари намойиш қилинди. Битиувчи талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар ролиги тақдим қилинди. Тадбирнинг бадиий қисмида тадбир иштиркчилари ва мехмонлар учун марказ талабалари томонидан тайёрланган корейс ва ўзбек миллий рақслари, куй ва қўшиқлари меҳмонларга тақдим этилди.