Qabul 2021
Qabul 2 0 2 1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ
САМАРҚАНД ШАҲРИДАГИ КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИ
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига навбатдаги ўқувчилар қабул қилинади.
Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:
- Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мухассислар).
- Пайвандлаш ишлари механик техниги (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари).
- Электрон техникаларини монтаж қилиш ва созлаш техниги (электрон ва маиший техникаларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари).
- Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари) (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш).
- Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикариш жихозлари ва уларни автоматлаштириш (Техник-технолог, кенг профилли дастгоҳчи, сонли дастурли бошқариш станоклари автоматик ва ярим автоматик тизимлар оператори).
- Компьютер графикаси ва мультимедия тизимлари техниги (Компьютер графикаси дизайнери, Мультимедия тизимлари техниги).
Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 8 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 2 ой.
Марказда ўқиётган талабаларга 6 ой мобайнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида стипендия берилади.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.
Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.
Ҳужжатлар 2021 йил 1-февралдан 15-мартгача қабул қилинади.
Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
- Ариза.
- Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади).
- Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат ёки диплом).
- Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар) маркази томонидан берилган йўлланма.
- Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси.
- 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.
Ҳужжатларнинг асли ўқишга қабул қилинганлардан марказда қабул қилинади.
Манзил: Самарқанд шаҳар, Спитамен кўчаси, 264а уй
Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62
(+99891 520 70 36), (+99897 916 35 27), (+99893 358 78 70).
bestdoc.mehnat.uz: Самарқанд KOIKA маркази
Web сайт: www.samarkand-vtc.uz
Телеграм: @samarkandvtc
Facebook: @samarkandvtc
Е-mail: sam-koica@mail.ru
Электрон техникаларини монтаж қилиш ва созлаш техниги
Компьютер графикаси ва мультимедия тизимлари техниги
Компьютер графикаси ва мультимедия тизимлари техниги
Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикариш жихозлари ва уларни автоматлаштириш
Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикариш жихозлари ва уларни автоматлаштириш
Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари)
Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари)
Пайвандлаш ишлари механик техниги
Пайвандлаш ишлари механик техниги
Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик
Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик