2019 – йилининг 25 ноябр куни Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICA томонидан Ўзбекистонда ташкил этилган касб-ҳунарга ўқитиш марказлари иштирокида “1 ўқув қўлланмалар яратиш мусобақаси” ва “Стартап ғоялар танлови” бўлиб ўтади.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигикнинг масъул ходимлари, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил, Кореядан келиб ўқув марказларида фаолият кўрсатаётган волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.И.Усмонов, вазирлик тасарруфидаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва коллежлари директорлари қатнашадилар.
Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўртасида биринчи бор ўтказилаётган мусобақа барча қатнашувчилар ва меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Бу мусобақа дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилганлиги унинг аҳамиятини янада ошириб юборди.
Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Ф.У.Мамарасулов ва Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил очиб бердилар.
Мусобақада жами 5 та йўналиш бўйича ўқитувчилар беллашди:
- Автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш йўналиши.
- Электроника ва асбобсозлик йўналиши.
- Пайвандлаш ишлари (механик) техниги йўналиши.
- Ахборот технологиялари йўналиши.
- Тўқимачилик.
Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабз касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқитувчилари ушбу касблар бўйича тайёрлаб келган ўқув қўлланмаларини тақдимот қилишди.
Вазирлик, КОICА ходимлари, ОЎЮ профессорлари ва саноат корхоналарининг етакчи мутахассислари тақдимот қилинган ўқув қўлланмаларини замон талабига мослиги, янгилиги, талабаларга тушунарли бўлиши, оммалашуви ва бошқа мезонлар бўйича баҳолашди.
Берилган вақт ва мусобақа шартлари тугагундан сўнг ҳакамлар томонидан ғолиблар аниқланди.
Шундан сўнг ғолибларни тақдирлаш учун меҳмонлар марказнинг мажлислар залига таклиф этилди. Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил ўқитувчиларга Гран-при (1500 000 сўм) ва 5 та биринчи ўринга (1 000 000 сўм) пул мукофатлари, дипломлар ва қимматбаҳо совғаларни топширишди. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги номидан Гран-при соҳибига телевизор ва 5 та биринчи ўринга микротўлқинли печлар совға қилишди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида KOICA гранти асосида ташкил этилган Самарқанд стартап инкубатор марказида стартап ғоялар танлови ўтказилди. Танловга ариза топширган 14 нафар стартап ғояларидан дастлабки танловдан ўтган 5 та ғоянинг тақдимотини ўтказди. Номзодлар ҳакамлар томонидан баҳоланди ва марказ резидентлилига қабул қилинади.
1-Ўрин 1 йил муддатга офис билан бепул таъминланади, қимматбаҳо совғалар берилди ва стартап хизматларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.
2-Ўрин (икки киши) 6 ой муддатга офис билан бепул таъминланди, қимматбаҳо совғалар берилди ва стартап хизматларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди.
3-Ўрин 2 (икки киши) 3 ой муддатга офис билан бепул таъминланди, қимматбаҳо совғалар берилди ва стартап хизматларидан бепул фойдаланиш имконияти яратилди
Тадбирнинг бадиий қисмида марказ талабалари ва тил маркази ўқувчилари томонидан тайёрланган куй ва қўшиқлари меҳмонларга тақдим этилади.