Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигикнинг масъул ходимлари, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори ўринбосарлари PARK MI, HAN SONG I ва KIM MINJAE, Кореядан келиб Самарқанддаги ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.И.Усмонов, ҳамкор корхона ташкилотлардан ташриф буюрган меҳмонлар ва марказнинг тўртинчи битирувчи талабалари қатнашдилар.
Тадбирнинг биринчи қисмида касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчилариниг битирув ишларининг кўргазмаси ташкил этилди. Битирув кўргазмасида марказнинг 4 та (автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ишлари (механик) техниги, ахборот технологиялари) йўналишидан ўқувчиларнинг кўргазмавий ишларидан намуналар меҳмонлар кўрсатилди.
Шундан сўнг меҳмонлар Замонавий автодромнинг очилиш маросимида иштирок этишди. Тингловчилар автомашинада боқариш бўйича кўргазмавий чиқиш қилишди. Автодромда автомашинани бошқариши учун ҳамма йўл белгилари ўрнатилган. Замонавий автодромнинг очилиш маросимидан сўнг, иштирокчилар бош бинонинг иккинчи қаватида жойлашган “Инглиз тили маркази”нинг очилиш маросимида иштирок этишди. “Инглиз тили маркази”нинг очилиши меҳмонларда жуда катта таассурот уйғотди. Тингловчиларга дарс ва машғулотларни олиб бориш учун ҳамма шароитлар яратилган. Келгусида тингловчилар тил ўрганиши уларнинг ишга жойлашишларида катта ёрдам беради.
Тадбирнинг кейинги қисми марказнинг мажлислар залида бўлиб ўтди. Тадбирни очиб бериш учун сўз Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори ўринбосари HAN SONG I, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.И.Усмоновлар ҳам битирувчиларни табриклаб, уларга келгусида муваффақиятлар тилашди. Шундан кейин Марказ директори проф. И.Т. Эргашев сўзга чиқиб марказнинг ривожланиб боришига ўзлариниг беминнат хизматлари аямай келаётган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)га ўз миннатдорлигини билдирди ва марказда йилнинг иккинчи ярмида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида қисқача ҳисобот маърузасини қилди.
Шундан сўнг меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар томонидан марказнинг тўртинчи битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу галги 240 нафар қабул қилинган ўқувчидан 234 нафарига диплом берилмоқда. Талабалар ўқишга келишидан олдин кафолатланган иш ўринлари мавжуд бўлган корхоналар билан тузган шартномаларига ва бошқа корхоналарнинг буюртмаларига асосан иш ўрниларига эга бўлмоқдалар.