+998 (66) 221 72 62 sam-koica@mail.ru Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a
blank

Пайвандлаш ишлари (механик) техниги бўлими ўқитувчиси Сидиков Анвар томонидан 2021 йил 13-январ куни пайвандлаш устохонасида Электр пайвандлаш туридан Вертикал ҳолатда Т-симон бирикмаларни пайвандлаш мавзуси бўйича ОЧИҚ ДАРС бўлиб ўтди. Мавзу бўйича талабалар Т-симон бирикмаларга 3 катламли чок ётқизиб ўқитувчи томонидан баҳолаш ишлари олиб борилди. Очиқ дарсда марказ ўқитувчилари ва корхона вакиллари қатнашди.

blank

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2020 йил 19 декабр куни  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2019 йилда иш бошлаган ИТ-парк ташкилотидан директорнинг биринчи ўринбосари Амир Мардиев ва Абдулаҳад Қўчқаровлар ташриф буюрди

blank

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига 2020 йил 18- декабрь куни КОICА -Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси директори Пак Сунжин хоним, директор ўринбосари Сонг Мингёнг хоним ва масъул ходимлари ташриф буюрди. Меҳмонлар марказ фоалияти билан яқиндан танишдилар. Ташриф чоғида КОICА нинг Ўзбекистондаги офиси ва марказ ишчи ходимлари билан биргаликда ўқув семинар бўлиб ўтди. Ўқув семинарда Ачилова Юлдуз КОICАнинг Ўзбекистондаги волонтёрлик лойиҳалари бўйича маьруза қилди.

blank

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Жанубий Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамкорлигида “Ўзбекистонда касб таълими имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 2016 йилда ташкил этилган марказда шу пайтгача 1600 нафардан ортиқ ёшлар ахборот технологиялари, автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ва чилангарлик ишлари, компьютер графикаси ва мультимедиа тизимлари йўналишлари бўйича касб-ҳунар ўрганди. Улар айни пайтда хорижда ва юртимизнинг турли ҳудудларидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилмоқда. Эндиликда уларнинг қаторига яна 295 нафар ёшлар – марказнинг саккизинчи битирувчилари қўшилди.