2018-йил 17-феврал куни Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази Пайвандлаш ишлари (механик) техниги бўлими талабалари, Самарқанд Автомобил заводи ҳамда UZ AUTO TRAILER заводларидан танланган ишчи ходимлар ўртасида “Энг яхши пайвандчи уста” кўрик танлови ўтказилди.
2018 йил 12 февраль куни марказга Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Мухитдинов Эркин Мадорбекович ва вазирликнинг Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи Усманов Аслиддин Эргашевич ҳамроҳлигида Россия президентининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳат кенгаши аьзоларидан ташкил топган делегация ташриф буюрди.
2018 йил 19 январь куни марказимизга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида Япониянинг “Uno Corporation” ва “Jyonan Kotsu” компаниялари делегацияси ташриф буюрди.