+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокидаСамарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

  1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мутахассислар).
  2. Пайвандлаш ишлари механик техниги (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари).
  3. Электрон техникаларини монтаж қилиш ва созлаш техниги (электрон ва маиший техникаларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари).
  4. Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари) (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 4 ой.

Марказда ўқиётган талабалар учун  6 ой мобойнида бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида ишсизлик нафақаси берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг битирувчиларига эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Кириш имтихонлари математика, физика, она тили ва адабиёт фанларидан  тест шаклида   15-25 февраль кунлари ўтазилади.

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
    1. Ариза.
    2. Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади).
    3. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат ёки диплом).
    4. Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар)  маркази томонидан берилган йўлланма.
    5. Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси.
    6. Соғлиғи тўғрисида маълумотнома (086-форма).
    7. 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.
     
  1. Ҳужжатлар 2018 йил  4 январдан 4 февралгача қабул қилинади.

      Манзил: Самарқанд шаҳар,  Спитамен кўчаси, 264а уй

      Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-72-62,  221-73-62

      Мўлжал:  Сам ДУ Педагогика факультети.

      Маршрутлар: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97, 99.

     Web сайт: www.samarkand-vtc.uz

     Е-mail: sam-koica@umail.uz

    Қабул тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни Марказ веб-сайтидан олишингиз мумкин.

Имтихон кунлари жадвали

Намунавий саволлар тўпламини бу жойдан олишингиз мумкин