+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Qabul 2019

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (КОICА) иштирокида Самарқанд шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш марказига навбатдаги ўқувчилар қабул қилинади.

Марказда ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш (қайта тайёрлаш) қуйидаги касблар бўйича бепул амалга оширилади:

  1. Автомобилларни таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича техник-механик (автослесарлар, мотористлар, автомобиллар диагностикаси бўйича мухассислар).
  2. Пайвандлаш ишлари механик техниги (пайвандчилар, чилангарлар ва металларга ишлов бериш мутахассислари).
  3. Электрон техникаларини монтаж қилиш ва созлаш техниги (электрон ва маиший техникаларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари).
  4. Компьютер инжиниринги техниги (Ахборот технологиялари) (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш).

Диққат, биринчи қабул.     КОICАнинг РРР лойиҳаси асосида Кореянинг  Keimyung College University билан ҳамкорликда ташкил этилаётган қуйидаги касблар бўйича дастлабки ўқувчилар қабул қилинади:    

  1. Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чикариш жихозлари ва уларни автоматлаштириш (Техник-технолог, кенг профилли дастгоҳчи, сонли дастурли бошқариш станоклари автоматик ва ярим автоматик тизимлар оператори).
  2. Компьютер графикаси ва мультимедия  тизимлари техниги (Компьютер графикаси дизайнери, Мультимедия тизимлари техниги).

Марказда касб-ҳунарга ўқиш муддати 10 ой, шундан Марказда ўқиш – 6 ой, корхоналарда ишлаб чиқариш амалиёти – 4 ой.

Марказда ўқиётган талабалар учун  6 ой мобойнида Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан энг кам ойлик иш ҳақи миқдорида стипендия  берилади.

Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ҳужжатлар туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.

Битирувчиларга эгаллаган касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи давлат намунасидаги диплом берилади.

Қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатлар топширилади:

  1. Ариза.
  2. Паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади).
  1. Маълумотини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (аттестат ёки диплом).
  2. Бандликка кўмаклашиш туман (шаҳар)  маркази томонидан берилган йўлланма.
  3. Ишга жойлаштириш бўйича уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси.
  4.  3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Ҳужжатлар 2019 йил  10 июлдан 10 августгача қабул қилинади. Ҳужжатларни электрон почта орқали юбориш ҳам мумкин.

Манзил: Самарқанд шаҳар,  Спитамен кўчаси, 264а уй

Мурожаат учун телефонлар: (99866) 221-73-62

Мўлжал:  Сам Ду Педагогика факультети.

Маршрутлар: 4, 12, 16, 32, 35, 66, 85, 97, 99. 

Web сайт: www.samarkand-vtc.uz

Е-mail: sam-koica@umail.uz

Намунавий саволлар тўпламини бу жойдан олишингиз мумкин