+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

“Start up” инкубатор марказининг очилиши ва марказ битирувчиларига бағишланган тадбир

Жорий йилнинг 12 июль куни Самарқанд шаҳридаги  касб-ҳунарга ўқитиш Марказида янги ташкил этилган “Start up” инкубатор марказининг очилиши ва марказ битирувчиларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг масъул ходимлари, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси раҳбар ходимлари, Кореянинг Keimyung College University Президенти Seungho Park, шу университет профессорлари ва талабалари, Кореядан келиб Самарқанддаги ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган волонтёр ўқитувчилар, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи А.И.Усмонов, ҳамкор корхона ташкилотлардан ташриф буюрган меҳмонлар ва марказнинг  битирувчи талабалари қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат мунособатлари  вазирлиги, КОICА (Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги), Keimyung College University ва Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш маркази ҳамкорликда Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)нинг  “PUBLIC-PRIVATE PARTNERSHIP PROJECT” лойиҳаси доирасида   “Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказининг таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш орқали Самарқанд вилоятида ишчиларни малакасини ошириш ва ишга жойлаштиришни кучайтириш” лойиҳасини  2019-2021 йилларда амалга ошириш учун 1.100.000 (бир миллион юз минг) долларлик грант маблағлари ажратилди. Ушбу лойиҳа доирасида  Самарқанд касб-ҳунарга ўқитиш марказида “Самарқанд Стартап Бизнес Инкубатор маркази” ташкил этилди. Тадбир ушбу бизнес-инкубаторнинг очилишига бағишланди. (Бизнес инкубаторнинг мақсади, вазифалари ва кўрсатиладиган хизматлари тўғрисидаги маълумотлар иловада келтирилган).

Ижодий ишлардан лавҳалар
Ижодий ишлардан лавҳалар
Ижодий ишлардан лавҳалар

Тадбирнинг биринчи қисмида меҳмонлар касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчилариниг битирув ишлари кўргазмаси билан танишдилар. Битирув кўргазмасида марказнинг 4 та (автомобилларни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, электроника ва асбобсозлик, пайвандлаш ишлари (механик) техниги, ахборот технологиялари) йўналишидан ўқувчиларнинг кўргазмавий ишларидан намуналар кўрсатилди.   Жумладан,  мини автомобил,  кисларод балонни ташувчи арава, тебранувчи стул, металларни ташувчи арава, бошқарув рули, куллердан чанг ютгич, ноутбук учун таглик, металларни гул шаклига келтирувчи станок, бензин билан ишлайдиган махсус велосипед, кийим илгич, CNC машина, электрон оссилограф, мусиқий реактив лампалар, кодли замок, металл жисмларни қидириш қурилмаси, механик, электрон  сигнализация, ёғоч кесиш станоги ва бошқалар намойиш қилинди.

Видео аудио студио очилиши тасма қирқиш

         Шундан сўнг меҳмонлар иштирокида лойиҳа доирасида ташкил этилган видеостудиянинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Видеостудия Ахборот технологиялари ва Компьютер дизайни касблари бўйича таҳсил оладиган ўқувчиларнинг амалий ишларини бажаришда ва Инкубатор марказидаги тадбиркорларга реклама материалларини тайёрлашда  фойдаланилади.

Startup маркази очилиш тасма кесиш
Keimyung College University Президентига ўзбекона урф-одатга кўра зарбоп тўн

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги бошқарма бошлиғи Фазлиддин Умарович Мамарасулов очиб берди. Ва марказнинг битирувчиларини диплом билан табриклаб келгуси ишларида улкан зафарлар тилади.  Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори ўринбосари Пак Хьемин,  Кореянинг Keimyung College University  Президенти Seungho Park Самарқандда стартап инкубатор марказининг очилиши Корея Республикасида тадбиркорликка қўллаб-қувватлаш тажрибасини Ўзбекистонга олиб келишда ҳамда корейс тадбиркорларини жалб қилишда муҳим аҳамиятга эгалиги тўғрисида сўз юритдилар.  Шундан кейин  Марказ директори проф. И.Т. Эргашев сўзга чиқиб, марказнинг ривожланиб боришига  ўзлариниг беминнат хизматлари аямай келаётган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)га ўз миннатдорлигини билдирди ва мазкур лойиҳани амалга оширишдаги улкан хизматлари учун Keimyung College University Президентига ўзбекона урф-одатга кўра зарбоп тўн кийгизди.

Резидентларига Сертификатлар топшириш

Самарқанд стартап инкубатор марказининг биринчи резидентларига Сертификатлар топшириш маросими ўтказилди.

Талабаларга диплом тоашириш

Сўнгра меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар томонидан марказ битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш  маросими бўлиб ўтди. Бу галги 240 нафар қабул қилинган ўқувчидан 237 нафарига диплом берилмоқда. Талабалар ўқишга келишидан олдин кафолатланган иш ўринлари мавжуд бўлган корхоналар билан тузган шартномаларига ва бошқа корхоналарнинг буюртмаларига асосан иш ўрниларига эга бўлмоқдалар. Тадбирнинг бадиий қисмида Keimyung College University  ва  марказ талабалари томонидан тайёрланган корейс ва ўзбек миллий рақслари, куй ва қўшиқлари меҳмонларга тақдим этилди.

Марказ   талабалари томонидан тайёрланган рақслари
Keimyung College University  талабалари томонидан тайёрланган рақслари

Tags: bitiruvchi 2019, ochilish, raqslar, samstartup, ssic, startup, video audio studio

Trackback from your site.

Leave a comment