+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

АВТОМЕХАНИК –VII техник мусобақаси

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2019 йил  19-20 июн кунлари Самарқанд автомобил заводи билан ҳамкорликда AutoMechanik-  VII техник мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Самарқанд автомобил заводини Республикамизнинг барча вилоятларидаги дилерлик корхоналари ходимларидан 16 та жамоа ўзаро беллашди.

Иштирокчилар Самарқанд автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган ISUZU русумли автомобилларни билиш даражалари бўйича назарий ва амалий синовлардан ўтдилар. Тадбирни очилиш қисми Марказнинг фаоллар залида бўлиб ўтди.

Тадбирни Самарқанд Автомобил заводининг бош директор ўринбосари Ярашев Илхомжон Туркманбоевич ҳамда Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович ва Япониялик ISUZU компаниясининг вакили очиб, тадбир ҳақидаги фикрларини билдиришди ва иштирокчиларга омад тилади.

Марказ ўқитувчилари ва талабалар тадбирда фаол иштирок этишди. Мусобақа уларнинг билим ва кўникмаларини оширишда муҳим аҳамиятга эга бўлди, марказ билан Самарқанд автомобил заводининг ва дилерлик марказларининг ҳамкорлигини янада кенгайтиришга хизмат қилди. Япониялик ISUZU компаниясининг вакили

Trackback from your site.

Leave a comment