+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

Ўзбек ва Корейс ҳалқларининг дўстлиги куни

30 июнь куни Ўзбекистонда Ёшлар куни байрами муносабати билан Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш Марказининг учинчи битирувчиларига бағишланган “ Ўзбек корейс халқлари дўстлиги куни” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари М Холиқов ва бошқарманинг масъул ходимлари, Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил, Корея Бучеон университети профессори Донг Wоок Лее ҳамда шу университет талабалари, Кореядан келиб Самарқанддаги ўқув юртларида фаолият кўрсатаётган волонтёр ўқитувчилар, ҳамкор корхона ташкилотлардан ташриф буюрган меҳмонлар ва марказнинг учинчи битирувчи талабалари қатнашдилар. Тадбирнинг биринчи қисмида касб-ҳунарга ўқитиш маркази ўқувчилариниг битирув ишларининг кўргазмаси ташкил этилди, шундан сўнг меҳмонларга ўзбек ва корейс халқларида мавжуд бўлган ўхшаш миллий ўйинлардан намуналар кўрсатилди. Шу билан биргаликда марказ талабалари томонидан чизилган расмлар кургазмаси ҳам намойиш этилди. Бунда талабалар ўзларининг рассомлик қобилятларини ҳам синовдан ўтказишди. Барча меҳмонлар марказ ошхонасига таклиф этилди ва у ерда ўзбек ва корейс халқларининг ўхшаш миллий таомлари ошхона ходимлари томонидан тайёрланди ва меҳмонларга тортиқ этилди. Ўзбек ва корейс таомлари кўргазмасидан сўнг, меҳмонлар бош бинонинг биринчи қаватида жойлашган “Автомактаб”нинг очилиш маросимида иштирок этишди. “Автомактаб”нинг очилиши меҳмонларда жуда катта таассурот уйғотди. Тингловчиларга дарс ва машғулотларни олиб бориш учун ҳамма шароитлар яратилган. Келгусида марказ талабалари ўз касбларидан ташқари ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш имкониятига эга бўлишди. Бу эса уларни ишга жойлашишларида катта ёрдам беради. Тадбирни очиб бериш учун сўз Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА) нинг Тошкентдаги офиси директори Сон Сунг Ил га берилди, Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари М Холиқовлар ҳам битирувчиларни табриклаб, уларга келгусида муваффақиятлар тилашди. Марказ директори проф. И.Т. Эргашев сўзга чиқиб марказнинг ривожланиб боришига ўзлариниг беминнат хизматлари аямай келаётган Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари Вазирлиги ва Жанубий Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (КОICА)га ўз миннатдорлигини билдирди ва марказда 6 ой ичида қилинган ишлар, эришилган ютуқлар тўғрисида қисқача ҳисобот маърузасини қилди. Шундан сўнг меҳмонлар ва ҳамкор ташкилотлардан ташриф буюрган вакиллар томонидан марказнинг учинчи битирувчиларига дипломларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирнинг бадиий қисмида марказ талабалари ва тил маркази ўқувчилари томонидан тайёрланган корейс ва ўзбек миллий рақслари, куй ва қўшиқлари меҳмонларга тақдим этилди.

Tags: bitiruvchi, korea, O'zbekiston, uzbekistan

Trackback from your site.

Leave a comment