+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

КАСБИМ – ФАХРИМ

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида 2018 йил  25- май куни “Электроника ва асбобсозлик” бўлимининг гуруҳ талабалари ўртасида КАСБИМ – ФАХРИМ шиори остида касбий- амалий техник мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашувнинг мақсади – фан ва ишлаб чиқаришни модернизациялаш борасида ўқувчиларда касбий маҳоратининг самарадорлигини ошириш, назарий ва амалий эгаллаган билимларини мустаҳкамлаш, иқтидорли ва қобилиятли талабаларни илғор ишлаб чиқариш корхоналарига йўналтириш, замонавий техника ва технология имкониятларидан оқилона фойдаланиш, талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришдир. Тадбирни марказ директори техника фанлари доктори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб берди. Тадбир ҳақидаги фикрларини билдириб, иштирокчиларга омад тилади. Талабалар иштирокини ҳолисона баҳолашда      “Sam Rafoat Tekstil” ҳамда “EURO ASIA LIFT” ишлаб чиқариш корхоналаридан етакчи мутахассислар жалб этилди. Қизиқарли ва баҳс-мунозарага бой бўлган беллашувларда 2-гуруҳ иштирокчилари тўплаган бали устун келиб, ғолиб бўлишди.

 Ғолиб гурух фахрий ёрлиқ ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.

Trackback from your site.

Comments (2)

  • Avatar

    Mansur

    |

    Yangilik uchun rahmat,shu kabi musobaqalar har bir yo’nalishda ko’proq o’tkazilsa maqsadga muvofiq bo’lar edi.Boshqa yo’nalishlardan ham kutib qolamiz.

    Reply

    • Avatar

      admin

      |

      Raxmat taklif uchun, bu taklifingizni amalga oshirish harakat qilamiz.

      Reply

Leave a comment