+998 (66) 221 72 62 samkoica@umail.uz Samarqand sh. Spitamen ko'chasi 264a

“Энг яхши пайвандчи уста” кўрик танлови

2018-йил 17-феврал куни Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш маркази Пайвандлаш ишлари (механик) техниги бўлими талабалари, Самарқанд Автомобил заводи ҳамда UZ AUTO TRAILER  заводларидан танланган  ишчи ходимлар ўртасида “Энг яхши пайвандчи уста” кўрик танлови ўтказилди.

Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар (ўтказиш вақти, жойи, ишчи гуруҳ ва ҳакамлар ҳайъати таркиби) корхона ва ташкилотлар билан келишилган ҳолда Самарқанд шахридаги касб ҳунарга ўқитиш марказ директорининг   тасдиқланган буйруғи асосида ўтказилди.

Тадбирнинг мақсади Пайвандлаш касбинининг моҳир устаси бўлиш, талаба ва ишчи ҳодимларнинг касбга бўлган муҳаббат ва садоқат туйғуларини мустаҳкамлаш, назарий олган билимларни амалда қўллаш, янги билимларни олишга интилиш, ўз дунё қараш доирасини доимо ривожлантириб бориш, пайвандлаш ускуналарининг замонавий турлари асосида мустақил ишлаш ва мустақил фикрлаш қобилятини ривожлантириб бориш, билим ва тасаввурларини янада бойитиш, касб маданиятини шакллантириш ва  ривожлантириш, энг яхши пайвандчи усталарнинг ижодий ишларини жонлантириш, иқтидорли, истеъдодли талаба ва ишчиларни аниқлаш ва уларни рағбантлантиришдан иборатдир.

Trackback from your site.

Leave a comment